Добро пожаловать на сайт Республиканского совета профсоюза работников информационных технологий и массовых коммуникаций Узбекистана. Наша организация является членом Федерации профсоюзов Узбекистана. Республиканский совет осуществляет свою деятельность по защите интересов работников сферы в социальных, экономических и юридических вопросах на основе социального партнерства с работодателями. ...
Бугунги кунда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши олдида турган устувор вазифалардан бири бу - соҳа йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашдан иборат.
Ҳар қандай эзгу ғоя халқ манфаатига хизмат қилиб, инсонларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Ишончимиз комилки, мазкур ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар соҳамизнинг бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини янада самарали фаолият юритишини таъминлайди, нуфузини оширади ва энг аввало, меҳнаткашлар муаммоларини ҳал этишда, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда, муносиб меҳнат шароитини яратилишида ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларини амалга оширишда, маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
2020 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида 2020 йилнинг 15 декабридан 2021 йилнинг 15 январига қадар Самарқанд вилоятида “Туризм ойлиги” эълон қилинган.
Бугунги кунда ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни адолатли меъёрлаштириш, белгиланган тартибда кафолатланган иш ҳақи миқдорини кўпайтириб бориш, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, маданий, маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб, зарур чораларини кўрмоқда.