Жорий йилнинг 22-26 февраль кунлари Жамият тизимидаги филиаллар директорлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида имзоланган Тариф келишувининг 5.6.9. бандига асосан “Жамият томонидан ташкил этиладиган ўқув машғулотларида “Касаба уюшма соати” дарсини жорий этиш орқали Ўзбекистон Республикасида меҳнат муносабатларига доир қонунлар, шу жумладан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунни мазмун-моҳиятини ходимлар ўртасида тарғиб қилиш, “Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари” мавзусида ўқув дарслари” тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 22-26 февраль кунлари Жамият тизимидаги филиаллар директорлари учун Тошкент вилояти, Қибрай туманида янгидан барпо этилган “Навбаҳор” соғломлаштириш масканида ўқув-семинар ташкил этилди, ўқув-семинар жараёнидан бўш вақтларда иштирокчиларни соғломлаштириш ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан ўқув дастури тасдиқланиб, мазкур ўқув дастури мавзулари бўйича Олий Мажлис депутатлари, Сенаторлар, турли йўналишда фаолият юритаётган профессорлар жалб этилган.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев томонидан ўқув машғулот иштирокчиларига бошланғич ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунни, Тармоқ келишуви ва Республика кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Услубий қўлланма чоп этилиб барча бошланғич ташкилотларга етказилганлигини маълум қилди.
Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров Касаба уюшмалари томонидан ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси бўйича амалга оширилган ишлар, Жамоа келишувлари ва шартномаларини қабул қилиш тартиби, айниқса янги таҳрирдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунни ва 2019-2020 йиллар мобайнида қабул қилинган Фармонлар, Қарорлар мазмун-моҳиятини слайдлар орқали тушунтиришлар ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича ва амалдаги қонун ҳужжатлари асосида жавоб берилди.