«ТАБИАТГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: «ЭКОЛОГИК ФАОЛ КАСАБА УЮШМАСИ ЖАМОАСИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ»

07.09.2026
«ТАБИАТГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: «ЭКОЛОГИК ФАОЛ КАСАБА УЮШМАСИ ЖАМОАСИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ»
«ТАБИАТГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: «ЭКОЛОГИК ФАОЛ КАСАБА УЮШМАСИ ЖАМОАСИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ»
«ТАБИАТГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: «ЭКОЛОГИК ФАОЛ КАСАБА УЮШМАСИ ЖАМОАСИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ»
«ТАБИАТГА ЭЪТИБОР — КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: «ЭКОЛОГИК ФАОЛ КАСАБА УЮШМАСИ ЖАМОАСИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ»
Табиатни асраш — бугунги куннинг муҳим вазифаси, келажак авлод олдидаги юксак масъулиятдир. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик маданиятни юксалтиришда касаба уюшмаларининг ҳам ўрни беқиёс.

Шу мақсадда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий комуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 2026 йил 25 майдаги 03-09 “с”-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги акциядорлик компания, жамият ва корхоналарнинг касаба уюшмаси жамоалари ўртасида «Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси» республика кўрик-танлови ташкил этилди.

Мазкур кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад — меҳнат жамоаларида экологик маданиятни янада юксалтириш, атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган ишларни кучайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва касаба уюшмаларининг экологик ташаббуслардаги фаоллигини оширишдан иборат.

Танлов доирасида ташкилотларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига муносиб ҳисса қўшиш, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тизимли йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, иш жойларида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, электр энергияси ва бошқа табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, чиқиндиларни тўғри бошқариш, экологик акциялар ва тадбирларни ташкил этиш ҳам танловнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Қувонарлиси, «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» МЧЖ касаба уюшмаси жамоаси танловда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» МЧЖ касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган «Автомобилсиз кун», «Экотуризм», кўчат экиш, ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш каби тадбирлар ходимларни бир мақсад атрофида бирлаштириб, уларда табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Танлов мезонларида бундай ишлар алоҳида инобатга олинди.

 «Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси» кўрик-танлови ана шу эзгу мақсадларни бирлаштириб, энг яхши ташаббус ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар