Хизмат вазифаларга боғлиқ бўлган қуйидаги ишларни бажаради:
1. Кенгашда меҳнат ва ижро интизомига риоя этилишини доимий назорат қилиб боради, ходимларни рағбатлантириш, уларга нисбатан интизомий чора қўллаш юзасидан Кенгаш раисига билдирги киритади.
2. Кенгаш масъул ходимлари лавозимларига ва бошланғич ташкилотлар раиси номзодларни танлайди ва тегишли таклиф (хулоса)ларни тайёрлайди.
3. Кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, иш режалари ва ҳафталик йиғилиш топшириқларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил этади.
4. Ходимларни хизмат сафарига юбориш тўғрисида таклиф киратади ва ходим билан биргаликда ҳизмат сафари натижаси юзасидан раисга таҳлилий маълумот (ахборот)ни тақдим этади.
5. Кенгашнинг расмий веб-сайтида берилган маълумотларнинг сифати ва мазмуни учун масъул жавобгар шахс ҳисобланади.
6. Бошланғич ташкилотларнинг “Миллий ғоя тарғиботи” йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, олинган маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва якуний маълумотни Федерация Кенгашига топширади.
7. Кенгашда қабул қилинган қарорлар, шунингдек юқори идоралар хужжатларининг бажарилишини назорат қилади, ижроси таъминланган қарорларни назоратдан чиқариш хақида тегишли ходимларга топшириқ беради.
8. Янги тузилган бошланғич ташкилотларни касаба уюшма хизматига олинишида, жамоа шартномалари тузиш ва фаолиятини ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.
9. Тармоқ (тариф) келишувлари ва жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади.
10. Меҳнат муҳофазаси бўйича тақдим этилаётган меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан таклиф ва эътирозлар тайёрлайди.
11. Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиши ҳамда уларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини текширилишида иштирок этади.
12. Касаба уюшма қўмитаси фаоллари ва иш берувчининг вакиллари билан биргаликда ходимларнинг хавфсизлиги ёки саломатлигига зарар этказувчи омилларни бартараф этиш ҳолатини ўрганади ва тегишли ишларни ташкиллаштиради.
13. Тармоқ тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолатини, ёзги мавсумга тайёргарлигини ўрганади ва уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади.
14. Тармоқ корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва ходимларга қулай меҳнат шароитини яратиш бўйича тарғибот-тушинтириш ишларини олиб боради.
15. Комиссия таркибида ишлаб чиқаришда юз берган бахциз ҳодисаларни, касб касалликларини, ходимлар соғлиғига шикаст этказиш ҳолатларини текширишда қатнашади.
16. Касаба уюшмаси Уставида белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширади.
17. РК раҳбарияти томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида сифатли қилиб бажаради.
18. РК ваколатига кирувчи вазифалар юзасидан мавжуд маълумотлардан фойдаланиш хуқуқига эга.