26 йил давомида ўтказилиб келинаётган мазкур мусобақанинг жорий йилдаги “Ўтиш” ва “Саралаш” турнирида вазирлик тизимидаги 21 та ташкилот жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Учрашувлар давомида жамоалар спорт маҳорати, жипслик ва ғалабага бўлган интилишини намоён этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, “Контакт маркази” МЧЖ жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби бўлди.
Мазкур мусобақа соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортни оммалаштиришга хизмат қилмоқда.
Мусобақа якунида барча иштирок этган жамоа аъзолари Ташкилий қўмита томонидан муносиб тақдирланди.