9 май — Хотира ва қадрлаш куни

12.05.2026
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
9 май — Хотира ва қадрлаш куни юртимизда юксак эҳтиром билан нишонланадиган муҳим саналардан биридир. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги қатор ташкилотларда кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

    Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ҳамда юртимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган инсонлар хотираси ёд этилди. Уларнинг жасорати ва мардлиги ёш авлодга ибрат сифатида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди, эсдалик совғалари топширилди.

    Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган учрашувлар, давра суҳбатлари, саёҳатлар ва маданий тадбирлар ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, тарихий хотирани асраб-авайлашга ёрдам беради. Тадбирлар доирасида шеърхонлик кечалари, мусиқий чиқишлар ҳам бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбирлар орқали тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, аждодларимизнинг жасоратини эъзозлаш ва келажак авлодни шу руҳда тарбиялаш муҳим экани яна бир бор намоён бўлди.

    Хулоса қилиб айтганда, 9 май муносабати билан ўтказилган тадбирлар жамиятимизда бирдамлик, ҳурмат ва эҳтиром муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар