“Ватан байроғи – ғурур тимсоли!” шиори остида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

18.11.2026

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбектелеком” АК ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Халқаро почтамт филиалларида “Ватан байроғи – ғурур тимсоли!” шиори остида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Хусусан, “Ўзбектелеком” АКда ташкил этилган тадбирда Компания Ижроия аппарати, Марказий ҳамда “ТМС Ҳуб” филиаллари ходимлари, ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар иштирок этишди. Тадбир аввалида “Ўзбектелеком” АК бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муроджон Рахимов сўзга чиқиб, Давлат байроғининг мамлакат суверенитети, халқимизнинг миллий ғурури ва бирдамлигини ифодаловчи муқаддас рамз сифатидаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг, “Ўзбектелеком” АК бошқарув раиси маслаҳатчиси Хуршид Мирзохидов Давлат байроғининг тарихий аҳамияти, унинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб тимсоли сифатида намоён бўлиши хусусида фикр билдирди.

Давра суҳбати давомида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Санжар Собиржонов мавзу юзасидан маъруза қилди. Унда Давлат байроғидаги ранглар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг тарихий, маънавий ва фалсафий талқинлари, шунингдек, давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлишнинг фуқаролик масъулияти билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар