Жорий йилнинг 31-октабр – 1 ноябрь кунлари «ТЕЛЕCОМ СОФТ» МЧЖ Касаба уюшмаси ташаббуси билан корхона ходимлари учун қадимий ва бетакрор Хива шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатдан кўзланган асосий мақсад — ходимларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун имконият яратиш, шунингдек, жамоада дўстона муҳит ва ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Саёҳат давомида иштирокчилар Ичан-Қалъа тарихий мажмуаси, қадимий меъморий обидалар ва Хиванинг бетакрор тарихий масканлари билан яқиндан танишиб, унутилмас таассуротларга эга бўлишди.
Икки кун давомида ходимлар мароқли ҳордиқ чиқариб, кундалик иш фаолиятидан бироз чалғиш, ҳамкасблари билан самимий мулоқот қилиш ва гўзал хотиралар яратиш имкониятига эга бўлдилар.