Кутубхоначилар билим ва зукколикда беллашди

10.11.2026

Пахтакор ва Зомин тумани ахборот-кутубхона марказларида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Кучли касаба уюшмаси — кучли жамият асоси» мавзусида давра суҳбати ҳамда «Касаба уюшмалари — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли» шиори остида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, меҳнат қонунчилиги, касаба уюшмаларининг фаолияти ва асосий вазифаларини кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.

Интеллектуал ўйин давомида иштирокчиларга касаба уюшмаларининг асосий вазифалари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, Меҳнат кодекси ҳамда жамоа шартномасига оид қизиқарли саволлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида «Касаба уюшмаси — инсон қадри ҳимоячиси» мавзусида кўргазма ташкил этилди.

Тадбир якунида фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур тадбир ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, улар ўртасида ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар