Жумладан, Мини футбол спорт мусобақаси бўйича 2000 йил Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Кўчма кубоги” таъсис этилди.
Кўп йиллар мобайнида Рақамли технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналарда ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида улар учун яртиб берилаётган шароит бунга яқол мисолдир.
Соҳа кубоги учун 2000 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур спорт мусобақаси ташкил этилаётган маданий-спорт тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда ушбу спорт мусобақаси тобора оммалашиб бориб, ахборот технологиялари корхоналарининг барчасида зўр қизиқиш билан ўтказиб келинмоқда. Йилдан-йилга мусобақанинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчилари томонидан рақобатчилик маданияти, уйинларнинг тартиби ва интизом талаблари мукамаллашмоқда. Мусобақа иштирокчилари томонидан киритиб келинаётган таклиф-истаклар негизида мусобақа Низомига қатор қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.
26 йил давомида ташкил этиб келинаётган мазкур мусобақанинг республика босқичлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Нурафшон шаҳарларида ўтказилди. Бу йилиги мусобақа эса Андижон шаҳрида ташкил этилди.
Мусобақанинг турли босқичларида соҳа корхона ва ташкилотларининг 5,5 мингга яқин ходимларидан иборат жамоалар мини футбол бўйича Кўчма кубоги совринини қўлга киритиш учун белашиб келишмоқда.
Мусобақаларнинг асосий мақсад ва шиори рақамли технологиялар соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни, айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш, энг асосийси жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантиришдан иборат бўлди.
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашга қодир бўлган алоқа ходим- ўғлонлари Ватанга бўлган садоқатини, ўз касбларига бўлган фидойилигини, март, бақувват эканлигини намоён этиши учун саф тортдилар.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги мусобақанинг Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда саралаш босқичидан ўтиб келган энг кучли 16 та жамоа ўз махорати, эпчиллиги ва аҳиллиги билан ташкил этилган шиддатли ўйинларда, оқилона ғолибликни қўлга киритишди.
Жумладан, 3-ўринни Андижон вилояти ҳамда Муҳаммад ал-Хорамий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети терма жамоалар, 2-ўринни АТ “Алоқабанк терма жамоаси ва 1-ўринни “ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент почтамти филиали терма жамоаси эгаллади.
Кўтаринки рухда, эпчиллик ва мисли кўрилмаган шиддат билан бўлиб ўтган мусобақаларда ғолиблик супасига кўратилган жамоалар махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Мазкур мусобақада иштирок этган жамоалар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.
Ташкилотчилар номидан сўзга чиққанлар таъкидлаганидек: "Бугунги кунда Рақамли технологиялар (IT) соҳаси ходимларидан нафақат юқори интеллектуал салоҳият, балки мустаҳкам соғлиқ ва жамоавий бирдамлик ҳам талаб этилади. Тармоқ Касаба уюшмаси ташкилоти ва вазирлик ҳамкорлигида ўтказилаётган бу каби спорт тадбирлари ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, тармоқ корхоналари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада жипслаштиришга хизмат қилади."
Шу билан бир қаторда тармоқ йўналишида фаолият юритаётган кичик бизнес корхоналари ходимларни касаба уюшмасига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш асосий мақсад ҳисобланади.