Киберспорт бўйича турнир ўтказилди

14.09.2026
Киберспорт бўйича турнир ўтказилди
Киберспорт бўйича турнир ўтказилди
Киберспорт бўйича турнир ўтказилди
Спортнинг ҳар қандай тури инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳатто шундай спорт турлари борки, инсоннинг фикрлаш салоҳиятини ошириб, рақамли кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

«Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб киберспортнинг Counter-Strike 1.6 тури бўйича ташкил этилган «Бошқарув раиси кубоги – 2026» мусобақаси ҳақида ҳам айни шундай дейиш мумкин.
 
Компания ижро аппарати ҳамда барча филиаллари ходимлари ва ёшларидан иборат жамоалар ўртасида ўтказилган мусобақа унутилмас таассуротларга бой бўлди. Иштирокчилар ўртасидаги муросасиз ва қизғин баҳслар мусобақага ўзгача руҳ бағишлади.
 
Мусобақа якунларига кўра, ғолиблар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар