Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларда «Ёшлар куни» сифатида белгиланган. Ушбу ташаббус ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш ҳамда долзарб масалаларига амалий ечим топишга хизмат қилмоқда.
Учрашувда лицейнинг турли босқичларда таҳсил олаётган ўқувчилари, жумладан, янги ўқув йилида ТАТУ академик лицейи ўқувчиси бўлиш шарафига муяссар бўлган ёшлар ҳам иштирок этди.
Ректор янги ўқувчиларни ТАТУ академик лицейи ўқувчиси бўлганлари билан табриклаб, уларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, чуқур билим эгаллаш ва ўз устида мунтазам ишлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, учрашув доирасида ректор стипендияси танлови ғолибларига сертификатлар тантанали равишда топширилди. Ёшларнинг билим ва ютуқларини муносиб рағбатлантириш уларни янги марралар сари руҳлантиришда муҳим экани қайд этилди.
Учрашув якунида ўқувчиларга замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, доимий изланиш ва келажакдаги мақсадлари сари қатъият билан ҳаракат қилиш бўйича мотивацион тавсиялар берилди.