«Алоқачи» оромгоҳида ёзги таътил завқи давом этмоқда

10.07.2026
«Алоқачи» оромгоҳида ёзги таътил завқи давом этмоқда
«Алоқачи» оромгоҳида ёзги таътил завқи давом этмоқда
«Алоқачи» оромгоҳида ёзги таътил завқи давом этмоқда
«Алоқачи» оромгоҳида ёзги таътил завқи давом этмоқда
«Ўзбектелеком» АК Жанубий филиалининг Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган «Алоқачи» болаларни соғломлаштириш оромгоҳида 2026 йилги ёзги дам олиш мавсумининг учинчи навбатига тантанали равишда старт берилди. Ушбу навбатда 117 нафар болажон мазмунли ва мароқли дам олмоқда.

Мавсумнинг биринчи ва иккинчи навбатларида эса Жанубий филиал ҳамда вилоятдаги соҳа корхоналари ходимларининг жами 234 нафар фарзанди оромгоҳда соғломлаштирилди ва мазмунли ҳордиқ чиқарди.

Оромгоҳда болаларнинг дам олишини қизиқарли ва мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Тажрибали тарбиячилар ва етакчилар раҳбарлигида турли тўгараклар фаолият юритмоқда, маданий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақалари мунтазам ўтказилмоқда. Бу эса болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, иқтидорини намоён этиши ва ёзги таътилни унутилмас хотиралар билан ўтказишига хизмат қилмоқда.

Учинчи навбатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Асланович Ишанходжаев иштирок этди. Ташриф давомида у оромгоҳда яратилган шарт-шароитлар, тўгараклар фаолияти ҳамда тарбиявий тадбирлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Республика кенгаши раиси дам олаётган ҳар бир болага Республика кенгашининг эсдалик совғалари ва китобларини тантанали равишда топширди. Жанубий филиал бошланғич касаба уюшмаси томонидан эса барча болаларга «Ўзбектелеком» АК рамзи туширилган футболкалар ва спорт кепкалари совға қилинди.

Асрор Асланович Ишанходжаевнинг болалар билан самимий мулоқоти, эзгу тилаклари ва дилдан кечган суҳбатлари уларда кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар қолдирди.

«Алоқачи» оромгоҳида ташкил этилган бундай мазмунли дам олиш ва соғломлаштириш ишлари болаларнинг жисмоний ва маънавий камолотига хизмат қилиб, уларнинг ёзги таътилини ҳақиқий байрамга айлантирмоқда.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар