Жорий йилнинг 11–12 июль кунлари " EMU EXPRESS " почтасининг Андижон, Фарғона, Наманган ва Қўқон филиалларининг 2-босқич ходимлари учун Самарқанд шаҳрига маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар юртимизнинг муқаддас қадамжолари ҳамда тарихий-меъморий обидаларини зиёрат қилдилар. Жумладан:
- Имом ал-Бухорий мажмуаси
- Улуғбек расадхонаси
- Хўжа Дониёр мақбараси
- Шоҳи Зинда мажмуаси
- Гўри Амир мақбараси
- Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик мажмуаси
Мазкур маънавий-маърифий саёҳат ходимларнинг тарихий меросимиз, миллий қадриятларимиз ва маънавий бойлигимиз ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.