Зеро, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан уюштирилган ушбу саёҳат ёшларни миллий қадриятларимизга янада яқинлаштириш, уларнинг қалбида она Ватанга бўлган меҳрни кучайтириш мақсадида ташкил этилди.
– Илгари ҳам Самарқандда бўлганман. Аммо бу гал қадим шаҳар тафтини, иншоотларнинг меъморий жиҳатдан ноёб ва улуғворлигини теранроқ ҳис қилдим. Фахр ва ифтхорга тўлдим. Ўйлайманки, бошқа тенгдошларим кўнглида ҳам шундай туйғулар жўш урди, – дейди Дастурий таъминотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси бош мутахассиси Фаррухбек Рустамбеков.
– Саёҳат мулоқот майдонига ҳам айланди. 50 нафар ўз соҳаларига шаҳдам қадамлар билан кириб келаётган ишчи-ходимлар ўзаро фикр алмашиб, дўстлик алоқаларини йўлга қўйдилар. Жамоавий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Келгусида ҳам кенгаш томонидан йигит-қизларнинг касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам амалга оширишда давом этамиз, – дейди кенгашнинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича мутахассиси Зуҳра Исоқова.
Саёҳат иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдириб, уларни келгусида янада фидойилик билан меҳнат қилишга, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга руҳлантирди.
Зебо НАМОЗОВА
«ISHONCH»
САМАРҚАНД САЁҲАТИ ЁШЛАРНИ ЯНАДА ЖИПСЛАШТИРДИ
30 июнь – “Ёшлар куни”ни ҳар ким турлича нишонлайди. Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасида меҳнат қилаётган фаол йигит-қизлар учун эса бу сана Самарқанднинг кўҳна ва бетакрор тарихий обидалари оғушида маънавий озиқ олиш ва янги дўстлар орттириш билан бошланди.