Мазкур тадбирдаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида маърузачилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва самарали ривожлантириш, ходимлар учун соғлом, хавфсиз ва қулай иш шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иш жойидаги психологик-ижтимоий муҳитни яхшилаш, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг касбий малака ва билимларини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Якунда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, психологик хавфларни бошқариш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди.