Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
Жорий йилнинг 15-17 март кунлари АТ “Алоқабанк“ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти Республика Кенгаши ҳамкорлигида ҳудудий филиаллари касаба уюшма қўмитаси раислари ва фаоллари учун 3 кунлик ўқув машғулотлар ташкил этилди.
Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари куни”ни жорий этиш тўғрисида”ги 10-5 сон Раёсат қарори асосида Республика кенгашининг 2018 йилнинг 26 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш куни”ни жорий этилиши тўғрисдаги 11-4 сон Раёсат қарори қабул қилинди.
Азиз ва мунис онахонлар ва дилбар опа-сингиллар соҳамизнинг барча мухтарама аёллари ҳамда гўзал қизлари!
Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!
Нафасат ва гўзалик байрами 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Соҳа тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали фолият юритаётган, соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб белгиланган жадвал асосида соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда Тармоқ, Тариф келишувлари, Ягона жамоа шартномаси ва қўшма қарорлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ўрганилиб, 2018 йил якуни бўйича жамоа шартномаларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан меҳнат жамоаларининг конференциялари ўтказилиб келинмоқда.