КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Раёсат қарори асосида тизимдаги барча бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида танлов ташкил этилди.

Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилди.

Кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 100 дан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фолияти Республика комиссияси томонидан ўрганилиб, баҳоланди.

Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган,  бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши,  ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.

Таҳлилларга асосан, касаба уюшма аъзоларининг сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда 3 ўрин “Elekromagnit  moslashuv markazi” давлат унитар корхонаси (283 балл), “Ўзбектелеком” АК Қашқадарё филиали (280 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилотларига, иккинчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги “O‘zbekiston” нашриёт –матбаа ижодий уйи бошланғич касаба уюшма ташкилотига (311 балл), биринчи ўрин  “Ўзбектелеком” АК “O‘zmobayl” филиали бошланғич касаба уюшма ташкилотига (334 балл) насиб этди.

Касаба уюшма аъзоларининг сони 100 нафаргача бўлган  бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали Еттинчи боғламаси  (263 балл) ҳамда “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали Бешинчи боғламаси (261 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилотлари 3 ўринни,  AT “Aloqabank” Жиззах филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти (265 балл) 2 ўринни, “Aloqaloyiha” давлат унитар корхонаси (295 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилоти 1 ўринни эгаллади.

Мазкур кўрик-танловда ғолиблик насиб этган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларини  муборакбод этамиз.