2021 йил 15 феврал куни Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида АКМнинг 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг ҳисобот йиғилиши ҳамда ТШАКМ касаба уюшмалари раислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
2020 йил 29 декабр куни Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида бу йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди.
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб белгиланган жадвал асосида соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда Тармоқ, Тариф келишувлари, Ягона жамоа шартномаси ва қўшма қарорлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ўрганилиб, 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномаларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан меҳнат жамоаларининг конференциялари ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиали Хатирчи ҳамда Нурота туман телекоммуникация боғламаларида “Буюк мутафаккир ижоди келажак авлод учун бебаҳо мерос” мавзусида Навоийхонлик кечаси бўлиб ўтди.