Ucell да шахмат бўйича катта мусобақа бўлиб ўтди

Апрел ойидан бошлаб COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча вилоят филиаллари ходимлари ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқаро Шахмат Академияси ҳудудида компания ишчилари ўртасида биринчи шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтди.

Саралаш ўйинлари бир ярим ой ичида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилиб,  Самарқанд,  Қарши,  Бухоро,  Навоий,  Гулистон,  Жиззах,  Наманган,  Нукус,  Қўқон ва Тошкентда бўлиб ўтди. Оқ-қора майдондаги жангларда Компаниянинг барча офисларидан 66 нафар ишчи қатнашди. 11 нафар иштирокчи финалга чиқди. 

Компанияда биринчи марта шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Владимир Кравченко, COSCOM МЧЖ Бош директори (Ucell савдо белгиси):

— Биз Ucell компаниясида анъанавий равишда нафақат бизнесда юқори кўрсаткичларни сақлаб қолишга, балки ходимларнинг ички шарт-шароитлардан қониқиш даражаси ҳақида ҳам қайғурамиз.

Ўтган йилнинг кузида компания ходимлари орасида катта ижтимоий сўровнома ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, кўплаб ходимлар компанияда соғлом турмуш тарзини фаоллаштириш тарафдори бўлишди,  айниқса, шахмат бўйича мусобақаларни ўтказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. 

Айтиш жоиз, ҳар йили Ucell касаба уюшма қўмитаси кўнгилочар ва туристик саёҳатлар, стол тенниси мусобақалари, волейбол, баскетбол ва футбол мусобақаларини ташкиллаштиради. Чахсан ўзим баскетбол мухлисиман ва бажонидил ўйинларда қатнашаман. 

Энди шахматга ҳам навбат келди. Бу хотира,  мантиқ ва диққат-эътиборни ривожлантирадиган ажойиб спорт тури ҳисобланади.  Бизда шахматга катта ҳурмат ва эътибор билан қарашади. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони ҳам яққол мисол бўла олади.

Саралаш босқичи ўйинлари аллақачон мусобақага бўлган қизиқишни ошириб юборди ва ўйлайманки,  компанияда бу яхши анъанага айланади,  интеллектуал спорт тури сифатида шахматнинг янада оммалашишига ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Шахмат федерацияси мусобақаларни ташкил қилишда мусобақа регламентини ишлаб чиқиш ғоясидан тортиб, финал босқичларини FIDE ҳакамлари билан ўтказишгача бўлган жараёнларда кўмаклашди.

Мусобақа финали швейцарча тизим бўйича 5 турда ўтказилди.  Ўринлар тўпланган балларнинг юқорилиги бўйича аниқланди. 

Энг яхши натижани IT-харидлар бўлимининг этакчи мутахассиси Алишер Бобоев кўрсатди,  иккинчи ўринда таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси Даврон Сулаймонов. 

Учинчи ўрин Нукус шаҳри техник хизмат кўрсатиш гуруҳи муҳандиси Имомаддин Алламуратов ва Бухоро шаҳри бизнес сегментига хизмат кўрсатиш бўлимининг оператори Беҳзод Холиқовларга насиб қилди. 

Турнир соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланди:  Турнир ғолибига 5 миллион сўм,  кумуш медал соҳибига 3 миллион сўм ҳамда бронза медал соҳибларига 1 миллион сўмдан пул мукофотлари берилди. Финал босқичининг қолган етти иштирокчисига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Алишер Бобоев,  шахмат мусобақаси ғолиби:

— Ягона мақсад йўлида бирлашган жамоанинг бир қисми бўлиш мен учун катта шараф. Баҳслардаги ўзаро рақобат муҳитига қарамай, бутун мусобақа давомида ягона жамоа, ҳамкасблар бўлиб қолишда давом этдик.  Ташкилотчиларга катта раҳмат дейман. Турнир бизни бир-биримизни қўллаб-қувватлашга ўргатди, айниқса,  фавқулодда вазиятларда. Бизнинг ходимларимиз кучли қатъият ва мустаҳкам ирода кўрсатишди. Биринчиликни қўлга киритиш жуда ҳаяжонли, бу мен учун улкан шараф.

Ўзбекистоннинг энг йирик мобил алоқа оператори бўлган Ucell жорий этиб келаётган замонавий технологиялари орқали ҳаётнинг энг яхши қулайликлари ҳар ерда ва ҳамма учун фойдали бўлишига интилади.