”СОҒЛОМ ОНА - СОҒЛОМ ОИЛА”

Барчамизга аёнки ҳозирда юртимизда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Аёлларни спортга жалб қилиш, уларни спорт сохасида юртимиз равнақини янада юксалтириш, жисмоний салоҳияти юқори рухий тетик қилиб тарбиялаш, шу жумладан, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун давлатимиз томонидан бир қанча имкониятлар яратилди.

“Соғ танада соғлом ақл” дейди доно халқимиз. Спорт нафақат жисмоний юксалиш, балки маънан етукликка чорлайди десак муболаға бўлмайди. Аёлни ташқи кўринишига шу билан бир қаторда кайфиятига ҳам таъсири катта десак адашмаган бўламиз.

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Ҳотин-қизлар кенгаши, ”Жисмоний тарбия” кафедраси ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда ”СОҒЛОМ ОНА - СОҒЛОМ ОИЛА” шиори остида университетнинг аёл профессор ўқитувчилари ва аёл ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Аёл профессор-ўқитувчилар ва бўлим ходимлари мусобақаларда фаол иштирок этдилар. Волейбол, бадминтон, стол тенниси ва шахмат бўйича аёллар ўзаро беллашдилар. Волейбол бўйича беллашувлар факультетлараро бўлиб ўтди.

Беллашув спорт мураббийлари томонидан баҳолаб борилди. Мусобақа ғолиблари университет касаба уюшмаси томонидан совғалар билан тақдирландилар.