Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
"Спорт-саломатлик ва гўзаллик" шиори остида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида фаолият юритаётган аёллар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
“UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида” қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
2021 йил 15 феврал куни Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида АКМнинг 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг ҳисобот йиғилиши ҳамда ТШАКМ касаба уюшмалари раислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.