VelolibKvest интеллектуал-спорт мусобақаси

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси хамкорлигида VelolibKvest интеллектуал-спорт мусобақаси ўтказилди.

VelolibKvest интеллектуал-спорт жамоавий ўйин мусобақаси 2021 йил 20 апрель куни ахборот-кутубхона маркази ёш ходимлари ва фаол китобхонлар ўртасида ташкил этилди. Унда 3 нафардан жами 6 киши  2 жамоа бўлиб иштирок этишди. иштирокчиларга қўйилган талаблар  ёши 18 ёш ва ундан катталар бўлиши, велоспед ҳайдаш ва йўл қоидаларини билиши,  мусобақа маршрутлари билан таниш бўлиши белгиланди. 

Мусобақага старт берилган жойдан А.Темур мақбарисигача велосипедда етиб бориб жамоадан ҳамма етиб келгандан сўнг бирлашиб, конверт ичидаги  тарихга оид саволларга тез ва лўнда жавоб бериш, йўлда учраган бир кутубхонага кириб фондан керакли маълумотни тез топиши ҳамда жамоа бўлиб финишга велоспедда етиб келиб “Менинг севган кутубхонам” мавзусида ўз фикр мулоҳазаларини хакамларга баён этишдан иборат бўлди.

Ғолиб жамоага АКМ маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва   касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсталик совғалар тақдим этилади.