Бухоро шаҳрига саёҳат

“Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиалининг 50 нафар ходимларининг Бухоро шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди.

“Ўзбектелеком” АКнинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ягона жамоа шартномасининг 12.1.3. бандига асосан Республиканинг тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлган шаҳарларига туристик саёҳатлар уюштириш, мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлик кўламини ошириш  мақсадида жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари ўз тажрибаси ва малакаси орқали филиал жамоасида обрў-эътиборга сазовор, меҳнатсевар, берилган вазифаларни ўз вақтида бажарадиган, жамоа ишларида фаол қатнашадиган, софдил, камтарин бўлган 50 нафар ишчи-ходимларга "Afrosiyob" поездида Бухоро шахрига саёҳат ташкиллаштирилди.