Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
7 май – бу юз минглаб алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта хизматчилари, радиофизика факультетлари ўқитувчи ва талабаларининг байрамидир. Бу байрамни яна мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб берувчиларнинг ҳам касб байрами десак хеч қандай муболаға бўлмайди.
Бугун 27 апрел куни «Unicon.uz»да Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлар муаллифи, «Шуҳрат» медали, «Дўстлик» ордени совриндори шоира Фарида Афрўз билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзолари “Ўзбектелеком” АК ва унинг тизимида фаолият юритаётган филиаллар ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган янги миқдор ва имтиёзларни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг жамоатчилик эксперт комиссияси тавсияларини 2023 йил 1 майидан бошлаб амалда қўллаш юзасидан келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 октябрида имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-798-сон қонуни 2023 йилнинг 30 апрелидан амалга киришини инобатга олиб, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижтимоий шериклик тамойили асосида, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларни бандлигини таъминлаш, меҳнат муҳофазаси йўналишидаги ишлар сифатини ошириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари турмуш фаровонлигини яхшилаш борасида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари иштирокида «ТАТУ ёш олимлари» I -форуми бўлиб ўтди.