Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда почта ходимлари тақдирландилар.
Жорий йил 3 март куни Навоий вилоятидаги соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизларимиз ўртасида 8 март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «йўл харита»си асосида Юнусобод туманидаги 21-Меҳрибонлик уйи билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.