Янги ўқув биноси ишга тушди

Бугун, 23 сентябр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг янги ўқув биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги ўқув биносини очишдан мақсад бугунги кунда нафақат Республикамизда балки бутун жаҳонда технология шиддат билан ривожланиб бормоқда. 

Муносиб кадрларни етказиб беришда ТАТУни ўрни алоҳидадир,  шунингдек,  университетда талабаларни амалий ва назарий кўникмаларни эгаллашига алоҳида эътибор қаратилган.

Фикримизнинг исботи сифатида айтиш мумкинки,  сўнгги инновация янгиликлари асосида қурилган,  жаҳон стандартларига бемалол жавоб бера оладиган "Компьютер инжиниринги" факультетини янги ўқув биносини очилиши университет ҳаётидаги ажойиб янгиликлардан бири бўлди.

Бу ёшларнинг сўнгги йилларда IT соҳасига қизиқиши ортганидан далолат беради.  Янги ўқув биносини ишга тушиши натижасида 1500 нафар талаба замонавий шароитда таълим олиш имконига эга бўлишди.