Янгиликлар

  • “ЭҲТИРОМ НИШОНИ” МУБОРАК БЎЛСИН!
    Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳамлаш, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, меҳнаткашларнинг ижтимоий – иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳаси билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги тизимли ишларга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланиб келинади.
    2020.12.25
  • Ёшлар –касаба уюшмаси эътиборида
    Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ўз олдига қўйган қатор мақсад-вазифаларидан бири бу соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ҳамда алоқа йўналишидаги таълим масканларида таҳсил олаётган ёшларимизни ижтимоий, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, муносиб меҳнат шароитини яратиш ва бандлигини таъминлаш, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, уларни юртга садоқат руҳида тарбиялаш, ёш авлод камолоти ва улар салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилиши ётади.
    2020.12.23
  • Сафимиз кенгаймоқда
    Бугунги кунда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши олдида турган устувор вазифалардан бири бу - соҳа йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашдан иборат.
    2020.12.22
  • Қатор меъёрий ҳужжатлар тўплами чоп этилди.
    Ҳар қандай эзгу ғоя халқ манфаатига хизмат қилиб, инсонларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Ишончимиз комилки, мазкур ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар соҳамизнинг бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини янада самарали фаолият юритишини таъминлайди, нуфузини оширади ва энг аввало, меҳнаткашлар муаммоларини ҳал этишда, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда, муносиб меҳнат шароитини яратилишида ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларини амалга оширишда, маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
    2020.12.21
  • Самарқанд – менинг фахрим!
    2020 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида 2020 йилнинг 15 декабридан 2021 йилнинг 15 январига қадар Самарқанд вилоятида “Туризм ойлиги” эълон қилинган.
    2020.12.21
  • Конституция- ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати
    “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компаниясининг мажлислар залида “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
    2020.12.07