АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ, ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР ҚУРУЛТОЙДА БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг Уставига мувофиқ, Қурултой олий раҳбар органи ҳисобланиб, ҳар беш йилда бир маротаба ўтказилади.

2020 йил 27 август куни “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси конференция залида онлайн видеоконференция алоқа тизими орқали Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси IX- Қурултойи ўтказилди.

Карантин чекловларига катъий амал қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги “Ҳудудий студия”ларда 41 нафар делегат ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги 31 нафар делегат  “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси Марказий студияда ҳамда “Ўзбектелком” АК малака ошириш филиали студияларида 24 нафар делегат онлайн шаклида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси IX- Қурултойида иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков Қурултой иштирокчиларини табриклаб соҳада амалга оширилган ижобий ишлар тўғрисида маълумот ҳамда касаба уюшмаси аъзоси сифатида Республика кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятига қониқарли баҳо берди.

Қурултой кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил август ойидан 2020 йил август ойигача бўлган фаолияти ва келгуси даврдаги стратегик вазифалари  делегатлар диққатига ҳавола этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг Тафтиш комиссияси томонидан ҳисобот даврида Устав талаблари ва белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борган фаолияти тўғрисидаги ҳисобот муҳокама этилди.

Шу билан бир қаторда, Қурултой ишида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури ҳамда Уставга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳалари юзасидан  делегатлар томонидан билдирилган таклиф ва фикрлар негизида  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қурултой кун тартибида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, янги муддатга 41 нафардан иборат Республика кенгаши ва 5 нафардан иборат Тафтиш комиссияси аъзолари сайланди.

Қурултой сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдаги Қурултойига делегатлар ҳамда Кенгаш таркибига вакиллар сайлаб олинди.

Қурултой делегатларига ҳавола этилган маърузада ҳисобот даврида тизимдаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятларида эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.

Ҳисобот маърузасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор делегатлар сўзга чиқиб, келгуси фаолиятни янада такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Қурултой кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди, делегатлар томонидан очиқ овоз бериш орқали Республика Кенгаш раиси этиб Асрор Ишанходжаев сайланди,

Республика кенгашининг 1-ташкилий Мажлисида Республика кенгаши раиси ўринбосари этиб Анвар Ахмедов ва 11 нафардан иборат Ижроия қўмита аъзолари сайланди.