Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

«Ўзбектелеком» АК бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Ҳисобот даври мобайнидаги фаолият якунлари ва ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги келгуси вазифалар муҳокама қилинган хисобот-сайлов конференциясида делегатлар, юқори турувчи орган вакиллари,  Компания раҳбарияти, ходимлар ва фаол ёшлар иштирок этди. 

Конференция аввалида «Ўзбектелеком» АК  Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи тингланди. Конференцияда иштирок этган  Бошқарув раиси Н.Хасанов,  Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари Республика кенгаши раиси  А.Ишанходжаев томонидан Компания ва Компаниянинг Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан ижтимоий-шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар, хусусан соҳа ходимлари учун муносиб иш шароитларини яратиб бериш фаолият самарадорлигида муҳим аҳамият касб этишига тўхталиб, Касаба уюшмаси қўмитасининг бу борадаги ўрни ҳамда вазифалари ҳақида сўз юритдилар.

Шунингдек, келгусидаги 5 йил давомида ходимларни соғломлаштириш, маданий-маърифий тадбирларини ўтказиш, улар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, янги масканлар ташкил этилиши, асосий мақсадлардан бири ёшлар ва аёлларга эътибор қаратилиши юзасидан вазифалар белгиланди.

Шундан сўнг, «Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва  қўмита таркиби, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси раиси ва  таркибига номзодлар сайландилар. Шу билан бирга, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Қурултойига 1 нафар делегат ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши таркибига вакил сайланди.

«Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Я.Туляганов сайланди.

«Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати