Мамлакатимизда халқимизнинг миллий қадриятларини тарғиб этиш, урф-одат, анъаналаримизга ҳурмат ва эҳтиромни янада ошириш мақсадида «Хон атлас» фестивалини ўтказиш яхши анъанага айланган.
Соҳа корхона, ташкилот ва муассасаларида бу галги «Хон атлас» ҳафталиги ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда фаол иштирок этган қизларнинг шу каби маданий илдизларимизга эҳтиром ва қизиқиши янада кучайди. Кийиниш маданияти, миллий мато ва либосларимиз тарихи, мода ва дизайн каби мавзулар бўйича билимлари ҳам ошди.