Жорий йилнинг 1-3 сентябрь кунлари «Тошкент почтамти» филиали ва Почта алоқа боғламалари ишчи ҳодимлари учун Бухорога зиёрат ташкил этилди.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан «Тошкент почтамти» филиали ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда ички туризмни ривожлантириш, ишчи ходимларнинг байрам кунларини мароқли ва сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган ушбу сайёҳат давомида ишчи ходимлар бир қатор тарихий обидаларга ташриф буюрдилар.
Жуаладан, «Ситораи Моҳи-Хосса» саройи, «Сомонийлар» мақбараси, «Чашмаю-аюб», «Пойи Калон», «Лаби ҳовуз» мажмуалари, «Арк» қўрғони, «Етти пир» зиёратгоҳи, савдо мажмуалари ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойлар билан танишишди.
Мамлакатимиз тарихи ва маданияти ҳақида жуда кўп қизиқарли ва тарихий жойларни кўриб ўргандилар, кўплаб ижобий ҳис-туйғуларга ва зиёрат давомида унитилмас таассуротларга эга бўлдилар.
«Тошкент почтамти» филиали ва Почта алоқа боғламалари ишчи ходимлари байрам кунларида Бухорога ташкил этилган зиёратдан ғоят мамнун бўлишди.