Жорий йилнинг 19 июнь куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари иштирокида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «UzQuiz» интеллектуал мусобақасининг очилиш ўйини бўлиб ўтди. Мусобақада жами 20 дан ортиқ жамоа, 130 га иштирокчилар ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Мусобақадан мақсад – ёшлар ҳамда ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш билан бир қаторда улар ўртасида соғлом рақобат, дўстона муҳитни яратишдан иборат.
Интеллектуал мусобақанинг очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов сўзга чиқиб, барча иштирокчи жамоаларга омад тилади.
Мусобақа 8 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд турли мавзуларга бағишланди.
Ўйин якунида ғолиб жамоа аъзоларига эсдалик совғалар топширилди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:
1. IT DESANT – (Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси жамоаси)
2. TATU
3. UZTELECOM