Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖ билан ҳамкорликда навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Марказда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, китоб мутолааси ҳамда китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда ходимлар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, янги илмий-оммабоп қўлланмалар, диний-маърифий ҳамда тарбия мавзуларидаги сара асарлар билан танишишга муваффақ бўлиш баробарида, уларни чегирмали нархларда харид ҳам қилишди.