Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг V МАЖЛИСИ

Бугун, “IT-Park” ҳудудидаги «Ўзбектелеком» АК янги биносининг мажлислар залида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг V МАЖЛИСИ бўлиб ўтди.

Мажлисда Республика кенгаши аъзолари 43 нафар, 5 нафар тафтиш комиссияси, таклиф этилган фаоллар ва фахрий меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллар (жами 60 нафар) иштирок этишди.

Мажлис кун тартибида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Харакат дастурини 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида бўлиб, Кенгаши аъзолари ва иштирокчилар диққатига ҳавола этилди.

Мажлисда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмасининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастурида белгиланган вазифалар ижроси, уларни бажаришда юзага келган муаммолар ва келгусида олиб борилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Иштирокчилар эътиборига ҳавола этилган маърузада ҳисобот даврида тизимдаги бошланғич ва цех касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларида эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ҳисобот маърузасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан кенгаш аъзолари, қатор касаба уюшмаси қўмитаси раислари, фаоллар сўзга чиқиб, келгуси фаолиятни янада такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мажлис кун тартибида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш таркибидан чиқарилган аъзолар ўрни тўлдирилди.