«Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан танлов ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79 фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нурафшон филиалида жорий йилнинг 12 январь куни 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Ватан ҳимояси — муқаддасдир" шиори остида тантанали байрам тадбири ҳамда филиал талаба-йигитлари ўртасида "Мард ўғлон" кўрик-танлови ташкил этилди.
Байрам тантаналари Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ижроси билан бошланиб, сўнгра Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 9-мактаб ҳарбий синф ўқувчиларининг жанговар спорт чиқишлари намойиш этдилар.
Тадбир филиали талаба-йигитлари ўртасида "Мард ўғлон" кўрик-танлови билан давом этди.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин: Маъмуржонов Жавоҳир
2-ўрин: Мамажонов Акмалжон
3-ўрин: Файзуллаев Шерозбек
4-ўрин: Тўхтасинов Алёрбек
иштирокчилар ғолибликни қўлга киритишди.
Танлов ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, филиалда меҳнат қилаётган собиқ ҳарбийларга ҳам филиал раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Тадбир юқори савияда ташкил этилиб, иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.