Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни муносабати билан университет “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзоларига тантанали равишда гувоҳнома ва ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика "Қалқон" жамоатчилик гуруҳлар раҳбари А.Қудратов, Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги жамоаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси, ректор Б.Махкамов бошчилигидаги университет раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, декан ва декан ўринбосарлари, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.