Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ходимларга меҳнат таътилларини бериш тартиби юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 2-июнь куни, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК, “Матбуот тарқатувчи” АК, АТ “Алоқабанк” Наманган филиаллари касаба уюшмаси қўмиталари раислари, ходимлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари, юристлар ҳамда Наманган вилояти ахборот кутубхона маркази ва унинг тизимидаги туман ахборот кутубхона марказлари масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ходимларга меҳнат таътилларини бериш тартиби юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан берилган саволларга Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ходимлари аниқ мисоллар асосида тушунтириш, шунингдек, жамоа шартномаларини тузиш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар беришди.