Маънавий ва жисмоний куч-қувватни тиклаш воситаси бўлган ҳордиқ ва ундан оқилона фойдаланиш инсон учун жуда муҳимдир.
Шу муносабат билан байрам ва дам олиш кунлари «Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этиб келинади.
Жумладан, 7 май – алоқачилар касб байрами муносабати билан Компанияда фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимларга Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғига – team building ташкил этилди.
Саёҳат жараёнида ходимлар ҳамкасблари билан нафақат табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришди, балки юртимизнинг бетакрор табиати, сўлим гўшаларида сайр қилишди.
Мазмунли вақт ўтказиш кейинги фаолиятга ҳам таъсир этмай қолмайди. Иш вақтидан бўш бўлган пайтларда инсоннинг кайфияти кўтарилади, бевосита ақлий фаолияти ошади. Шуни мақсад қилган «Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкасбларимиз учун доимий тарзда фойдали тадбир, саёҳат ва яхши кайфият улашишда давом этмоқда.
– Бизнинг ҳамкасблар билан бирга мусаффо ҳаво ва гўзал табиат қўйнида дам олишимиз учун шароит яратиб берган Компания раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай саёҳатларга доимий қатнашиб турамиз ва бу гал касб байрамимиз олдидан шундай совға бўлгани учун бу ҳордиқ менда ўзгача таассурот қолдирди, – дейди «Ўзбектелеком» АК «Контакт маркази» филиали 1-тоифали мутахассиси Мадинабону Нигматова.
Албатта, бундай маданий ҳамда жисмоний дам олиш ходимларнинг янада теран фикрлаши ва ўз ишини сидқидилдан бажаришига хизмат қилади.