БАЙРАМ МУБОРАК АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

7 май – бу юз минглаб алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта хизматчилари, радиофизика факультетлари ўқитувчи ва талабаларининг байрамидир. Бу байрамни яна мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб берувчиларнинг ҳам касб байрами десак хеч қандай муболаға бўлмайди.

Алоқачиларнинг ҳар кунги машаққатли меҳнатини муносиб баҳолаш осон иш эмас. Бу энг аввало, доимий меҳнат, янги воситалар ва маълумотлар узатишнинг турли усулларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш демакдир.

Шунинг учун 7-май куни арафасида алоқачиларнинг касб байрами нишонланиши муносабати билан, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасининг юқори даражада юксалтириш ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, мамлакат иқтисодиёти ва соҳанинг ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган Вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот, муассасалари ҳамда мобиль алоқа операторларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг самарали меҳнатларини рағбатлантириш тадбири ташкил этилади.

Ушбу байрамона кунда алоқа соҳасидаги энг яхши раҳбар ва мутахассислардан 65 нафари “Ўз касбининг устаси” белгиси билан, 67 нафари “Фахрий ёрлиқ” билан ва 5 нафари “Моҳир алоқачи” фахрий унвони билан тақдирландилар. Тақдирланадиган барча хамкасбларимизни  чин дилдан табриклаймиз.

 

Ҳурматли алоқа ходимлари!

Сизларни 7 май - Алока ва радио куни билан  самимий табриклаймиз!

Халқимизни узоғини яқин қилишдаги машаққатли ва шу билан биргаликда савобли ишларингизда куч –қувватлар тилаймиз!

Бахтимизга доимо соғ-саломат бўлинг. Хонадонингизда ҳамиша тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурсин, бахт-соадатга, қувоночга, омадга тўла бўлсин.

 

Сизларга чексиз Ҳурмат ила,

Ўзбекистон ахборот технологиялари

 ва оммавий коммуникация ходимлари

 касаба уюшмаси Республика кенгаши