Жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари иштирокида «ТАТУ ёш олимлари» I -форуми бўлиб ўтди.
Ўтказилган «ТАТУ ёш олимлари» I -форумининг асосий мақсади — университет ва унинг ҳудудий филиалларида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш, ўзаро тажриба алмашишни янги босқичга олиб чиқиш, илмий ишлар сифатини ошириш ҳисобланади.
Форум доирасида университет ва унинг ҳудудий филиаллари ёш олимлари ва иқтидорли талабаларининг илмий маърузалари тингланди, дастурий воситаларини яратиш, аппарат-дастурий воситаларни лойиҳалаш, сунъий интеллект, ахборот хавфсизлиги каби йўналишлар бўйича илмий муаммолар муҳокамаси ҳамда 100 дан зиёд дастурий ва аппарат-дастурий ишланмаларнинг намойиши ташкил этилди.
Форум якунида университет ва унинг ҳудудий филиаллари илмий муаммоларининг ечимлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, ҳамкорликда илмий ишларни бажариш бўйича истиқболли режалар белгиланди ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича вазифалар белгиланди.