Бухоро – қадимий шаҳарларимиздан бири бўлиб, ислом оламида диний ва илм-маърифат маркази сифатида танилган, “Бухорои Шариф” дея улуғланган боқий шаҳарларимиздан бири ҳисобланади.
Улуғ айём кунлари “ЎзТТБРМ” ДУК, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкилот ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда “Белариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 2 нафар нуронийлар учун Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ходимлар қадимий зиёратгоҳларни зиёрат қилиш билан бирга Бухоронинг тор кўчаларини кезиб кўк гумбазли ҳашаматли бинолар, қадимий қадамжолар ҳамда кичик лойсувоқ уйлардан завқ олишди.
Бир олам таассурот билан қайтган соҳа ходимлари ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмасига ўз миннатдорликларини билдиришди.