“Ўзбектелеком” АК ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда қабул қилинган жадвалига мувофиқ, 2023 йил 16 март куни “Ўзбектелеком” АК “UZMOBILE” филиали меҳнат жамоасининг конференциясида Ягона жамоа шартномасини бажарилиши атрофлича муҳокама этилди.
Мазкур конференция анъанавий тарзда видеоконференция алоқа тизими орқали ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Молия бўлими бош мутахассиси А.Бердиёров, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуровлар ҳамда “UZMOBILE” филиалининг бош офиси ва республика ҳудудида фаолият юритаётган барча таркибий бўлинмаларидан делегатлар иштирок этишди.
Ягона жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан конференцияда муҳокама жараёнида сўзга чиққан, “UZMOBILE” филиалининг бош офиси Брендни ривожлантириш ва маркетинг коммуникациялари хизмати бошлиғи Жахонгир Адилов, Маркентинг хизмати 1-тоифали мутахассиси Наргиза Абдурахманова, Маркентинг хизмати бошлиғи Рустам Болтабаев, Тармоқ сифати тихлили хизмати бошлиғи Карим Қурбонов ва Жиззах ҳудудий боғламаси бошлиғи Дурбек Абдурахмановлар “UZMOBILE” филиали раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ягона жамоа шартномасида белгиланган мажбуриятларини бажарилиши юзасидан фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар ва тўлиқ бажарилганлигини эътироф этдилар, шу билан бирга 2023 йил давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ҳамда соғломлаштириш тадбирларини янада кўпайтириш, спорт билан шуғулланиш учун алоҳида хона ажратиш ва тегишли спорт анжомлари билан жиҳозлаш каби таклифларни конференция қарори лойиҳасига киритишни ва амалга оширишни сўрадилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Молия бўлими бош мутахассиси А.Бердиёров ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуровлар айрим таклифлар юзасидан тегишли тушунтиришлар беришди.