Ҳисобот, янги раис ва келгусидаги вазифалар

“COSCOM” МЧЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси 2023 йил 1 март куни 44 нафар делегат иштирокида видеоконференция алоқа воситасида ўтказилди.

Конференция кун тартибида:

“COSCOM”  МЧЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йилдаги фаолияти муҳокама этилди ва делегатлар томонидан қониқарли деб баҳо берилди.

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси таркибига янги аъзо сайлади.

“COSCOM”  МЧЖ жамоатчилик асосида фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Исхоков ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси делегатлар томонидан қаноатлантирилди ва “COSCOM”  МЧЖ Хавфсизлик бўлимида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Хасанов Фарход Обиджонович касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

Делегатлар Н.Исхоковга олиб борган фаолияти учун миннадорчилик билдиришди ва Ф.Хасановга ҳамда қўмита аъзоларига ўзларининг таклифларини билдириб, уларга келгусидаги ишларида омад тиладилар.