“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлардаги “Меҳнат низолари” ҳамда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш бўйича 40 соатлик ўқув якунланди.
Ҳар бир тинловчи ўқув дастури асосида шаклланган 60 та савол бўйича тест топшириб, таълим муассасасининг сертификатига эга бўлишди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев тинловчилар билан суҳбат ўтказиб, ўқув жараёни ва олинган билмларини амалда қўллаш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.