“IT СОҲАСИДАГИ ОЛИМА АЁЛЛАР — 2023”

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 22 декабрда қабул қилинган резолюциясига мувофиқ, 11 февраль – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида  “ИТ  СОҲАСИДАГИ ОЛИМА АЁЛЛАР — 2023”  форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтди.

Форумга Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар соҳасида фаолият олиб бораётган олима аёллар ташриф буюрдилар. Оқила Аёллар ҳаракати ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор, фахрий жамоатчи Шермухаммедова Жамила Тошпулатовна мавзу доирасида маъруза қилдилар. Форум давомида университетда ИТ соҳаси бўйича фаолият юритаётган олима аёллар ўзларининг илмий ишланмалари ва лойиҳалари билан иштирок этдилар. Энг долзарб мавзуларни ёритган муаллифлар университет раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.