“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКда ҳудудлардаги “Радиотелеузатиш марказлари”ни видеоконференцалоқа орқали боғлаган ҳолда 2022 йил якуни бўйича жамоа шартномасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб белгиланган жадвал асосида соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда Тармоқ, Тариф келишувлари, Ягона жамоа шартномаси ва қўшма қарорлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ўрганилиб, 2022 йил якуни бўйича жамоа шартномаларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан меҳнат жамоаларининг конференциялари ўтказилиб келинмоқда.