Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарори билан Тошкент шаҳридаги ахборот технологиялари соҳаси корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича икки босқичли мусобақаларга старт берилган эди.
Куни кеча «Ўзбектелеком» АК "Телекоммуникация транспорт тармоги" филиалида ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолибларга кейинги босқичга йўлланма берилди.