ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ ТАРҒИБОТИ

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров иштирокида “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали меҳнат жамоасида “Очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг янги Мехнат кодексининг мазмун моҳиятини меҳнат жамоаларида тарғиботи ва тушунтириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 07-18 “о”-сон қарори билан тасдиқланган режа-жадвалига асосан, Республика кенгаши аппаратининг масъул ходимларига тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида янги тасдиқланган Меҳнат кодексини тарғибот қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш ва бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.  

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров иштирокида “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали меҳнат жамоасида “Очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида амалдаги Меҳнат кодекси билан янги Меҳнат кодексини фарқловчи асосий нормалар, Меҳнат кодексидаги тубдан янги нормалар, ижтимоий шерикликнинг, шу жумладан уч томонлама ижтимоий шерикликни янада кенгайтирилганлиги ва такомиллаштирилгани, ходимларнинг меҳнат таътиллари борасидаги кафолатларнинг кенгайтирилганлиги, муддатли меҳнат шартномасини тузиш тамойиллари ва асослари ўзгарганлиги, мазкур Меҳнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатлари балансини таъминлашга қаратилганлиги, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жихатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, меҳнат ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби ва меҳнат муносабатларида жамоатчилик назоратини олиб бориш тартиби бўйича тайёрланган слайдлар орқали тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларига атрофлича тушунтириш ва тегишли тавсиялар берилди.