Талабалар ва ходимлар ўртасида туризмни ривожлантириш ва тарихий обидаларни ўрганиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ва ходимлари учун 2022 йилнинг 1-октябр куни Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Университет талабалари Регистон мажмуаси, Гўри Амир мақбараси ва Шохи Зинда мажмуасида бўлиб, машҳур меъморий обидалар билан танишдилар. Ходимлар ва талабаларда саёҳат катта таассурот қолдирди.